Ўзбекистон вакиллари ЖСТга аъзо бўлиш арафасидаги мамлакатлар норасмий гуруҳи йиғилишида иштирок этди

12.06.2020 12:57

ТОШКЕНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилаётган мамлакатлар норасмий гуруҳининг видеоконференция шаклидаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тадбирда ЖСТга қўшилаётган 17 давлатлар вакиллари, шу жумладан, Беларусь, Сербия, Жазоир, Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Эфиопия, Эрон, ?роқ, Шарқий Тимор ва бошқалар иштирок этди.

Йиғилиш очилишида ЖСТ Бош директори ўринбосари А.Вулф янги давлатларнинг ЖСТга қўшилиши кўп томонлама савдо тизимини мустаҳкамлашини айтди. Ташкилотга қўшилиш мамлакатларга кўп томонлама битимлар билан белгиланган ва кафолатланган имтиёзлардан фойдаланиш имконини беради.

А.Вулф пандемия сабаб юзага келаётган ҳолатлар туфайли кўплаб ЖСТ йиғилишлари видеоконференцалоқа шаклида, жумладан, делегациялар раҳбарлари, умумий Кенгаш ва турли қўмиталар норасмий йиғилишлари муваффақиятли ўтказилаётганини ва бу ташкилотнинг штатли режимда фаолият юритишига имкон бераётганини маълум қилди. Бундан ташқари, иштирокчиларга 15 июндан бошлаб ЖСТ ишчи органларининг расмий тадбирлари, шу жумладан, ташкилотга янги давлатлар қўшилиши бўйича ишчи гуруҳлар йиғилишлари босқичма-босқич қайта тикланиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб ЖСТнинг янги раҳбари лавозимига номзодларни тақдим этиш жараёни бошлангани ҳақида хабар қилинди.

Маълумот учун: жорий йилнинг 14 май куни ЖСТнинг амалдаги Бош директори Р.Азеведу шу йилнинг 31 август куни (2021 йилгача ваколатга эга) муддати тугашидан олдин ташкилот раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишга қарор қилганини эълон қилган эди.

Йиғилишда, шунингдек, ЖСТга аъзо давлатларга ва Котибиятига Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича ?шчи гуруҳининг 4-йиғилишини ўтказиш учун зарур ҳужжатлар тўлиқ тўплами юборилгани тасдиқланди. Шунингдек, А.Вулф Ўзбекистон томонини ЖСТ Котибияти ушбу масалани тезкор равишда кўриб чиқишга киришишга тайёр эканига ишонтирди.

Тадбир якунида томонлар ЖСТ кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун кейинги норасмий гуруҳ йиғилишлари доирасида фаол ахборот алмашинувини давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net