Ўзбекистон ва Туркия биргаликда юкларни автотранспортда ташиш учун рухсатномаларни электрон алмашиш тизимини ташкил этишни режалаштирм

20.01.2021 10:42

АНКАРА, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси, Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси вакиллари  ҳамда Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги мутасаддилари иштирокида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Мазкур тадбир Ўзбекистон элчихонаси томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди ва Туркиянинг  транспорт-коммуникация соҳасини рақамлаштириш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш мақсадига қаратилди.

 Музокаралар чоғида Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги вакили Ҳасан Бозом юкларни автомобиль транспортида ташиш учун электрон рухсат алмашиш тизимини жорий этишнинг афзалликлари билан таништирди.

?штирокчилар, шунингдек, икки томонлама «E-TIR» ва «E-CMR» тизимларини жорий қилиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашди.

Муҳокамаларда транспорт-коммуникация соҳасида Ўзбекистон-Туркия алоқалари сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди. Хусусан, сўнгги уч йил ичида рухсатномалар сони деярли тўрт бараварга ошди.

Музокаралар натижасида рухсатномаларни электрон алмашиш тизимини жорий этишнинг техник жиҳатларини ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ушбу тизим, авваламбор, юк ташувчилар учун қатор қулайликлар яратишини таъкидлаш жоиз.  Чунки рухсатномани тасдиқлаш учун қоғоз шакл талаб этилмайди. Бундан ташқари, тизим сохта ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини бутунлай йўққа чиқаради.

Шунингдек, рухсатнома бериш ва олиш учун сарфланадиган вақт сезиларли даражада қисқаради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net