Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

24.05.2020 15:58

ТОШКЕНТ, 24 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.Скляр раҳбарлигида видеоконференция шаклида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш механизмларини муҳокама қилишга бағишланган кенгайтирилган ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Унда Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини (ХС?ҲМ) ташкил этиш ташаббусини амалга оширишдаги ишларнинг жорий ҳолати, мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича олиб борилган изчил ишлар натижаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, белгиланган устувор йўналишлар доирасида икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди. Музокараларга қадар ушбу йўналишда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари биргаликда давомли ишларни олиб борди. Ушбу жараён Ўзбекистон тарафидан ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қозоғистон тарафидан Саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилган.

?доралараро даражада биргаликда ўтказилган ўрганишлар давомида алоҳида тармоқлар ва секторларда ҳамкорликнинг мавжуд имкониятлари, ўзаро шериклик истиқболлари пухта таҳлил қилинди. Натижада қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатлари, чорвачилик, энергия тежовчи технологиялар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори технологияли қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича 13 та иқтисодий асосланган инвестиция лойиҳаларидан иборат рўйхат шакллантирилди.

Видеоконференция якунида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича ижро муддатлари ва масъуллари белгиланган “Йўл харитаси” маъқулланди.

Тадбирда келишилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net