Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосарлари кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперациясининг 22 та янги лойиҳаси

03.11.2020 11:30

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Скляр билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

?кки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёни атрофлича кўриб чиқилди: машинасозлик, агросаноат мажмуаси, чорвачилик, енгил, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳалар сонини кўпайтириш бўйича режалар белгилаб олинди.

Музокара доирасида икки томонлама савдо-сотиқ янада ўсишини таъминлаш, таркибини диверсификация қилиш, шунингдек, иқтисодий ҳамкорликнинг янги, узоқ муддатли шаклини, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. ?кки давлат раҳбарлари томонидан савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш бўйича қўйилган вазифани фақат тегишли вазирлик, идораларнинг ўзаро савдо, божхона қоидалари ва стандартларини соддалаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, божхона ахборот тизимини интеграциялаш, замонавий логистика марказлари қуриш, чегара пунктларини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган мувофиқлаштирилган ишлар олиб бориш орқали амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, “Марказий Осиё” Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази (ХС?ҲМ)ни тузиш бўйича биргаликдаги амалий ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, товарларни узлуксиз етказиб бериш, транзит салоҳиятини ошириш ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик, идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар Режаси ("Йўл харитаси")ни ўз вақтида, тўлиқ амалга ошириш учун зарур чоралар кўришга келишиб олинди.

Бундан буён айни йўналишда мавжуд масалаларни кўриб чиқиш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш учун мунтазам равишда икки томонлама эксперт маслаҳатлашувлари ташкил этилади.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва ?шбилармонлар кенгаши имкониятларидан фаол фойдаланиш ҳамда хусусий секторни икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга фаол жалб қилиш борасида фикр алмашдилар.

Транспорт коммуникацияларини ривожлантиришда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг устувор аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ҳаво йўллари орқали ташиш қайта тикланиши ижобий баҳоланди. Йирик шаҳарларимиз ўртасида халқаро автобус қатновларини йўлга қўйиш, Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли ҳамда “Учқудуқ – Қизилўрда” транспорт йўлаги қурилиши масаласи муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболи ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этиш керак, учрашув олдидан тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, иккала мамлакатнинг бир қатор вилоятлари раҳбарлари иштирокида эксперт учрашуви ўтказилиб, мавжуд ҳамкорлик лойиҳалари атрофлича таҳлил этилди. Ўзаро алоқаларни жадаллаштириш бўйича аниқ ҳаракатлар белгиланди.

Учрашув якунида Бош вазир ўринбосарлари томонидан якуний баённома, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасида 22та аниқ лойиҳа амалга оширилишини таъминлаш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар Режаси (“Йўл харитаси”) қабул қилинди. Ушбу “Йўл харитаси” янги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва мазкур Режага киритилиши ҳисобига доимий равишда янгилаб борилади.

?мзоланган ҳужжатлар ижроси бўйича мунтазам мониторинг олиб борадиган ва аниқ таклифлар киритадиган қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net