Ўзбекистон ва Покистон савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштиради

10.05.2020 12:29

ТОШКЕНТ, 10 май. /“Дунё” АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов билан Покистон ?слом Республикаси Бош вазирининг Савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Давуд ўртасида видеоконференция шаклида музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари, икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия билан боғлиқ глобал инқироз оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Видеоанжуманда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, фармацевтика, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш каби соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Устувор соҳаларда саноат кооперациясини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг, шунингдек, Ўзбекистон – Покистон ишбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилишларини жорий йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, шу жумладан икки мамлакат бозорларига сифатли ва харидоргир маҳсулотларни биргаликда етказиб беришни ташкил этишда шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасида мавжуд бўлган ва янги ишга тушириладиган юк ташиш йўналишларидан тўлиқ фойдаланиш ҳисобига транспорт-логистика имкониятларини ошириш бўйича тезкор чоралар кўриш зарурлиги қайд этилди.

Музокаралар натижасида белгиланган йўналишларда савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги ишларни мувофиқлаштириш учун икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида қўшма ишчи гуруҳни тузишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net