Ўзбекистон ва Нидерландия инновацион ҳамкорликни ривожлантирмоқда

28.06.2020 12:06

АМСТEРДАМ, 28 июнь. /Дунё АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси вакиллари ?нновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Нидерландиянинг “Stroomi B.V.” компанияси директори ?рина Бирман ва “Innovation Media” портали бош муҳаррири Франк Донкерс билан онлайн музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Stroomi B.V.” ўз фаолиятини 2012 йилда консалтинг ва логистика холдинги сифатида бошлаган. 2017 йил ноябрь ойида “Innovation Media” қўшма медиа-лойиҳаси (www.in-me.nl) ташкил этилди, унинг мақсади Нидерландия инновацияларини Евроосиё бозорлари билан бирлаштиришдир. Лойиҳаларни илгари суриш учун “Innovation Media” журналидан фойдаланилади, у электрон кўринишда ҳам мавжуд.

Ҳозирги кунда “Stroomi B.V.” Нидерландияда B2B шаклидаги бизнес-форумлар ташкил этиш, парламентлар ва давлат идоралари вакиллари учун ўқув дастурларни ўтказиш, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда мамлакат бренди, технология ва маҳсулотларини тарғиб қилиш, Нидерландия ва Европада реклама қилиш, агробизнес ва логистика кластерлари йўналишида нидерландиялик шериклари билан алоқаларни ўрнатиш ва қайта тикланадиган энергия соҳаларида ўз хизматларини таклиф қилади.

“Stroomi B.V.” ҳамкор тармоқлари Европа ?ттифоқи мамлакатларидаги 11 мингдан ортиқ ташкилот, компания, тадқиқот ва молия институтларини қамраб олган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ?нновацион ривожланиш вазири ўринбосари А.Назаров мамлакатимизда инновацияларни ривожлантириш ва илгари суриш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шахсан 2017 йил ноябрь ойида ?нновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш ташаббуси билан шахсан чиққанини қайд этди. Ўзбекистонда 2018 йилнинг  "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилингани, унинг доирасида мамлакатда 21 триллион сўм ва 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида 76 мингта лойиҳа амалга оширилгани бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2018 йилнинг сентябрь ойида 2019-2021 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди. У инсон капиталини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли. Чунки бу мамлакатнинг жаҳонда рақобатбардошлиги ва инновацион тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Стратегиянинг мақсади – 2030 йилга қадар Ўзбекистонни мамлакатларнинг Глобал инновацион индексида энг яхши 50 талик давлатлар қаторига киришини таъминлашдир.

Тадбирда “Stroomi B.V.” ва “Innovation Media” портали вакилларининг жорий йил октябрь-ноябрь ойларида Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро инновация ҳафталиги тадбирларида иштирок этишини ташкил қилишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, яқин вақтларда Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва Нидерландиянинг стартапчилар платформаси вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказиш тасдиқланди.

Дунёда эпидемиологик вазият яхшиланганидан сўнг ўзаро танишув сафарларини ташкил қилиш белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net