Ўзбекистон ва Корея Республикаси марказий банклари ўзаро билимлар алмашинуви юзасидан ҳамкорлик қилади

13.08.2020 10:26

ТОШКЕНТ, 13 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Корея Республикаси Марказий банки (Корея банки) ўртасида ўзаро билимлар алмашинуви бўйича ҳамкорлик дастури юзасидан келишув имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Дастур узоқ муддатли иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молия бозори ва макроиқтисодий сиёсатини ривожлантиришга, шунингдек, Корея Республикасининг илғор билимлари ва амалиёти ҳамда Корея банкининг тегишли соҳалардаги сиёсатини амалга ошириш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларининг салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган.

Мазкур дастур доирасида Корея банки чуқур макроиқтисодий таҳлиллар асосида валютани тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари малакасини оширишга доир маслаҳатларни бериб боради.

Дастур Корея банки ходимлари ва етакчи иқтисодий институтларининг илмий маслаҳатчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул ходимлари томонидан биргиликда амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net