Ўзбекистон ва Жанубий Корея эркин савдо бўйича келишувни имзолашни тезлаштириш чораларини кўради

03.06.2020 13:44

СЕУЛ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазирининг  ўринбосари Ё Хан-ку билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Корейс-Ўзбек бизнес Ассоциацияси раисининг ўринбосари Ким Чанг Кеон ва вазирликнинг эркин савдо шартномалари бўйича сиёсатни режалаштириш бошқармаси раҳбари Ким Хо Чёль иштирок этди.

Музокаларда томонлар жорий йилнинг 13 апрель куни телефон орқали ўтказилган юқори даражадаги мулоқотда эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек,  мамлакатимиз билан эркин савдо бўйича лойиҳани тезлаштириш бўйича ҳамкорликдаги вазифалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Тадбирда Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасида турли соҳаларда тажриба алмашиш, шунингдек, яқин вақт ичида вазир ўринбосарлари даражасида видеоконференция шаклида музокаларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net