Ўзбекистон ва Жаҳон банки 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқмоқда

28.01.2021 11:12

ТОШКEНТ, 28 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли билан бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг ушбу ва бошқа устувор йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги жорий лойиҳалари, хусусан, камбағалликни бартараф этиш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ва пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширишнинг устувор йўналишлари, таълим қамрови ва сифатини кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

Марко Мантованелли, шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг муваффақиятли бажарилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net