Ўзбекистон ва ?талия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

29.01.2022 09:54

Р?М, 29 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва ?талия қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлил кенгаши ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Учрашувда  икки мамлакат илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Видеоконференцияда Отабек Акбаров Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.  

Уч йил аввал қабул қилинган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилга қадар мўлжалланган стратегияси соҳанинг самарадорлигини тубдан ошириш ва уни диверсификация қилишга қаратилгани қайд этилди. Мазкур стратегияда соҳага билим ва инновацияларни жалб этиш каби энг долзарб вазифа белгиланган. Стратегияда белгиланган мақсадларни амалга ошириш  мақсадида ташкил этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Марказий Осиё минтақасида ягона экани маълум қилинди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари - қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев ўз чиқишида глобал пандемия шароити ва чекловларига қарамасдан ушбу икки муассаса ўртасида йўлга қўйилган алоқалар, шунингдек, ўтган йили имзоланган Англашув меморандумини амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.

Миллий марказ ҳақида учрашув иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон аграр соҳасида билим ва маълумотларни ишлаб чиқиш, уларни соҳа иштирокчилари орасида кенг жорий этиш орқали, қишлоқ хўжалигида туб бурилиш ясаш, соҳани ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш асосий мақсад қилингани таъкидланди.

?талия қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлил кенгашининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директори Паоло Фиоре ва илмий тадқиқотлар бўйича директори Гуидо Бонати мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, ушбу соҳанинг икки давлат иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллашини инобатга олиб ўзаро алоқалар салоҳияти юқори эканлигидан далолат беришини айтиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, геномика ва биотехнология йўналиши, органик қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотлар сифатини яхшилашда жўғрофий кўрсаткичларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштириш йўналишларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Оролбўйи минтақасида «яшил» инновациялар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Учрашув натижасида, икки томонлама қўшма экспертлар гуруҳини шакллантириш, мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб туриш, лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни халқаро ташкилотлар орқали илгари суриш ва грант маблағларини жалб этиш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net