Ўзбекистон ва ?талия ўртасида балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик янада ривожлантирилмоқда

25.09.2020 14:54

Р?М, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси томонидан турли соҳалар, жумладан қишлоқ хўжалигида халқаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, жорий йил давомида дипломатик ваколахонамиз томонидан икки мамлакат соҳа вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа тарзида қатор музокаралар ўтказилди. Соҳадаги тадқиқот институтлари вакилларининг ташриф алмашинувини ташкил қилиш, мавжуд имкониятлар ва муаммоларни ўрганиш бўйича мақсадли ҳамкорлик қилиш ҳақида келишувга эришилди.

Шунингдек, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва “Assoittica Italia” миллий уюшмаси ўртасида балиқчилик соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Ҳужжатга кўра, аквакультурани ривожлантириш, унинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш, балиқ етиштириш, уни қайта ишлаш ва сақлаш, инновацион ва экологик барқарор тизимларни жорий этиш, маҳсулот импорт ва экспорт тартибини бошқариш, маҳсулотларнинг озуқавий жиҳатлари, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш босқичларида пластикдан фойдаланишни камайтириш ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгилаб олинди.

Ҳамкорлик меморандумига техникавий, илмий ва статистика маълумотлари алмашиш, соҳа мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш, балиқ ва аквакультура етиштириш мутахассисларини тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш масалалари ҳам киритилган.

Меморандумда Европа нормативларига мувофиқ балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича протокол ва стандартларни тайёрлаш, икки мамлакат ва Европа иттифоқи ҳудудида савдо алоқаларини амалга ошириш бўйича умумий стратегиялар белгилаб олинди.

Дипломатик миссия томонидан шу ҳафта “Assoittica Italia” ?талия балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар миллий уюшмаси вакиллари билан ўтказилган музокараларда юртимиз балиқ саноати ва балиқ етиштириш соҳасига инвестициялар ва илғор тажриба жалб қилишга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net