Ўзбекистон ва ?талия технопарклари ҳамкорлиги кенгаяди

10.03.2021 13:22

Р?М, 10 март. /«Дунё» АА/.  ?нновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси ҳамда мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва ?талия технопарклари ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли алоқаларни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Унда Ўзбекистон ?нновацион ривожланиш вазирлиги, Яшнобод инновацион технопарки ва ?талиянинг “Innovup” (?нновациялар ва стартаплар) уюшмаси, қатор технопарклар ҳамда ?талия-Ўзбекистон Савдо палатаси вакиллари қатнашди.

Таъкидлаш жоизки, InnovUp (www.innovup.net) ?талиянинг “Italia Startup” ва “APSTI” (Associazione Parchi Scientifici e Technologici Italiani)ларнинг бирлашуви натижасида ташкил топган. У илғор инновацион ва стартапларни ривожлантириш экотизими бўлиб, ўз ичига
25 та инновацион марказлар, илмий технопарклар, инкубаторлар, акселераторлар, инвесторларни, кичик ва ўрта бизнес вакилларини бирлаштирган инновацион тармоқлар уюшмаси ҳисобланади.

Тадбирда икки давлат ўртасида инновацион инфратузилмалар, хусусан, технопарклар, инновацион марказлар, илмий парклар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қўшма дастурлар ва истиқболли стартап лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Технопарклар вакиллари ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этди. Янги лойиҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда келгусида стартапларни қўллаб-қувватлаш, вебинарлар, мутахассислар алмашув дастурлари, хусусий сектор ва давлат секторлари ўртасида ҳамкорлик (PPP cooperation) бўйича ҳам алоқаларни кенгайтириш масалаларига қизиқиш билдирилди.

Учрашув давомида ?нновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича ахборот берилди ва ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ?талия томони таклиф беришга тайёр эканини маълум қилди.

“2012 йил ?талияда «Стартаплар тўғрисида»ги қонун қабул қилингач, мамлакатимизда стартап лойиҳа ва компаниялар сони сезиларли даражада ортди”, – дея таъкидлади “InnovUp” уюшмаси раҳбари Фабрицио Коничелла.

Унинг айтишича, қонун стартапларни тўлиқ қўллаб-қувватлашда ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат мамлакатда янги инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, маҳсулотларни тижоратлаштириш, янги хизмат турларини жорий этишни кенгайтиришга мўлжаллангани билан муҳим. Ўз ўрнида ?талияда янги лойиҳаларни амалиётга жорий этишда илмий парклар, технопарклар ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги юқори даражада.

?талия томонининг стартап лойиҳаларни амалиётга жорий этишдаги илғор тажрибасидан келиб чиқиб, элчихона ва ?нновацион ривожланиш вазирлигининг мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув Меморандумларини имзолаш тўғрисида берилган таклиф ?талия томонидан маъқулланди.

Учрашув якунида ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки билан ?талиянинг “InnovUp” инновацион ва стартаплар уюшмаси ўртасидаги Англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.

Мазкур ҳужжат стартап ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини жорий қилишга ҳамда келажакда ушбу соҳада ?талия-Ўзбекистон ҳамкорлигини фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net