Ўзбекистон ва ?талия савдо палаталари ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

15.05.2020 17:04

Р?М, 15 май. / “Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг ?талиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан “?талия-Ўзбекистон” савдо палатаси (СIUZ) вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида жорий йилда икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича амалий қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам ?кромов ?талия томонига мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун яратилган шароитлар, кичик ва ўрта бизнеснинг давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда СОVID-19 пандемияси даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу кунларда қабул қилинган қарор хўжалик юритувчи субъектларга ёрдам кўрсатишга қаратилган тўртинчи ана шундай ҳужжат экани таъкидланди.

Музокараларда, шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХ?Ф) ҳақида ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти ва умумий афзалликлар тизими – “GSP+”га интеграциялашувига эришдаги режаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борадаги интилишлар Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ички маҳсулотларни халқаро бозорларга экспорт қилиш имкониятлари кенгайтиришга имкон беради.

Мулоқотда ?талия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга сафарлари, хусусан, 2019 йилнинг ноябрь ойида Ломбардия вилояти делегациясининг ташрифи ҳамда унинг доирасида ташкил этилган Ўзбекистон – ?талия бизнес-форуми натижалари юқори баҳоланди. ?талиянинг йирик компаниялари вакиллари жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилинди.

“?талия – Ўзбекистон” Савдо-саноат палатаси раиси Луижи ?перти, ўз навбатида, ?талия томони Ўзбекистоннинг сўнгги уч йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ютуқлари, шунингдек, хорижий давлатлар, жумладан, ?талия билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасидаги фаолиятини олқишлашини таъкидлади. У италиялик шериклар билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасига юқори баҳо берди.

?талияда Ўзбекистонни Марказий Осиёда катта иқтисодий салоҳиятга эга давлат сифатида қарашларини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатимиз ўзининг истиқболли бозори ва бизнес шароитлари билан ?талия компанияларининг қўшни мамлакатлар бозорларига кириши учун муҳим манзилга айланиши мумкин.

Тадбир якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолаш, шунингдек, мебель, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги саноати соҳаларида онлайн тармоқ бизнес-форумларини ташкил этиш ниятини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net