Ўзбекистон ва Ҳиндистон тадбиркорлари ўртасидаги алоқалар янада фаоллашади

05.11.2020 09:59

ДЕҲЛ?, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонасида «Ҳиндистон-МДҲ» савдо саноат палатаси президенти Жиотсана Чоудхри билан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Тадбирда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг кун сайин ривожланиб бораётгани ўз навбатида савдо-иқтисодий муносабатлар кўламининг кенгайишига хизмат қилаётгани таъкидланди. Бу борада Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги савдо-саноат палаталари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар уюшмаларининг фаоллигини янада ошириш муҳим эканлиги билдирилди.

«Ҳиндистон-МДҲ» савдо саноат палатаси президентига Ўзбекистон ҳудудларида режалаштирилган турли йўналишлардаги истиқболдаги инвестицион лойиҳалар ва Ҳиндистон бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган ўзбек маҳсулотлари бўйича батафсил тижорат таклифлари етказилди.

Ҳиндистон савдо-саноат палатаси ўзбекистонлик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни ривожлантириш, онлайн-мулоқотлар ташкил этиш билан биргаликда, ҳар икки мамлакат ҳудудларида қўшма бизнес-форумлар, кўргазмалар ташкил этишга қизиқиш билдирди. Бу борада яқин кунларда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва расмий ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net