Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи савдо айланмаси ҳақида маълум қилинди

01.03.2021 13:17

ТОШКЕНТ, 1 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимиз 2020 йилда Афғонистонга қиймати қарийб 775 миллион долларга тенг маҳсулотлар экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи савдо айланмасининг умумий қиймати 776,9 млн. (экспорт 774,6 млн., импорт 2,3 млн.) долларни ташкил этмоқда.

2020 йилда Ўзбекистон Афғонистонга энг кўп экспорт қилган маҳсулотлар қуйидагича бўлди: озиқ-овқат маҳсулотлари (301,2 млн. доллар), хизматлар (203,5 млн. доллар), қора металлар (54,4 млн. доллар).

Ўзбекистон Афғонистондан машина ва асбоб-ускуналар (1,2 млн. доллар), пахта толаси (529,5 минг доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари (106,0 минг доллар) импорт қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net