ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Ўтган йили Ўзбекистон 25 миллиард 461 миллион АҚШ доллари миқдорида товар ва хизматларни импорт қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимиз Давлат статистика қўмитаси маълумотида қайд этилишича, товар ва хизматлар импорти тизимида асосий ҳиссани машина ва транспорт ускуналари (32,4 фоиз), саноат товарлари (18,5 фоиз), шунингдек, кимёвий воситалар ва кимёвий маҳсулотлар (14,3 фоиз) ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил якунлари бўйича ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард АҚШ долларига етди. Бу 2020 йилнинг шу даври билан таққослаганда 5,8 миллиард долларга кўпдир (ўсиш 16%).