Ўзбекистон ўриклари 9 давлатга экспорт қилинмоқда

16.06.2020 12:12

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 июнь ҳолати бўйича жами 11,2 минг тонна, яъни 10,9 миллион АҚШ долларига тенг ўрик меваси 9 та хорижий мамлакатга экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Жумладан, Қозоғистонга 6 минг тонна, Россияга 3,6 минг тонна, Қирғизистонга 1,2 минг тонна,  Бирлашган Араб Амирликларига 4,1 минг тонна ўрик етказиб берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон боғбонлари томонидан етиштирилган ўрикларга Озарбайжон, Грузия ва Туркманистон давлатларида ҳам талаб ортиб бормоқда.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўрик меваси экспорти 1,3 минг тоннага орган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net