Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш истиқболлари Ўмон Султонлиги матбуоти нигоҳида

04.11.2021 12:02

МАСКАТ, 4 ноябрь. «Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетаси веб-саҳифасида “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлаги ва уни ривожлантириш истиқболлари” номли мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда таъкидланишича, 2011 йил 25 апрель куни Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Ўмон ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисида битим (Ашхобод битими) имзоланган эди.

2021 йил 12 октябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган  "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (КАМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги билан КАМҲК Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича англашув меморандум имзоланган. Мазкур ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга кўмаклашиш билан бирга томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлаги давлатларга янги бозорларни очишга, логистикани ривожлантиришга ва иқтисодиёт диверсификациясини кенгайтиришга имкон бериши таъкидланган.

Бундан ташқари, Ашхобод битимининг Марказий Oсиё давлатлари учун аҳамияти ва Кўрфаз араб мамлакатлари учун манфаатли жиҳатларига ҳам эътибор қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net