Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳияти Париждаги «Premiere Vision» кўргазмасида намойиш этилди

19.02.2020 15:08

ПАР?Ж, 19 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегацияси Париждаги «Premierе Vision»  халқаро кўргазмасида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кўргазма доирасида ташкил этилган «Osborn Textile» маҳаллий компанияси стендида пахта, вискоз, модал, полиестер ва акрилдан тайёрланган иплар тақдим этилди.  Шунингдек, Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти ўтказилди.

 Тадбирлар чоғида Ўзбекистон пахта теримида мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва кластер бошқарувига ўтиш бўйича муҳим қадамлар қўйгани қайд этилди. Таъкидланишича, республика Европа ?ттифоқининг GSP+ умумий имтиёзлар тизими билан қамраб олинган мамлакатлар рўйхатига киришга интилмоқда.

Ўзбекистон вакиллари кўргазма ташкилотчилари, Франция ва бошқа мамлакатларнинг тўқимачилик компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан,  «Premiere Vision» бош директори Гиллес Лаборд билан бўлиб ўтган музокараларда француз томони ўзбек ипларининг сифати ва технологияларини юқори баҳолади. Музокаралар якунида Ж.Лаборд алоҳида миллий кўргазма залини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилишни таклиф қилди, бу ерда тўқимачилик маҳсулотларидан ташқари Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Premiere Vision» — бу ҳар йили икки марта ўтказиладиган халқаро тўқимачилик кўргазмасидир. Бу йил унда дунёнинг 30 мамлакатидан 1 минг 900 дан ортиқ экспонент қатнашди. Кўргазмани томоша қилиш учун 80 мингга яқин мутахасси ташриф буюрган.  «Premiere Vision» дунё бўйлаб ўзининг 12 та ваколатхонага эга.

Кўргазма соҳа вакиллари, дизайнерлар, матолар ва аксессуарлар бўйича мутахассислар, импортерлар ўртасида бизнес алоқаларини йўлга қўйиш имкониятини яратиш учун майдон ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net