Ўзбекистон транспорт вазири Арманистон элчисини қабул қилди

29.02.2020 11:24

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз транспорт вазири Элёр Ғаниев Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Томонлар давлатлар ўртасидаги юк ташиш ва маҳсулотлар айланмаси ҳажми бугунги кунда паст даражада экани, мавжуд кўрсаткичларни яхшилаш учун эса ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

Хусусан, халқаро транспорт йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва янада ривожлантириш мақсадида мамлакатларимиз ўртасидаги соҳага оид битимларни қайта кўриб чиқишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net