“Ўзбекистон темир йўллари” Россиядан янги электровозлар олиб келди

17.07.2020 12:31

ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ   Россиядан олиб келинган  янги электровозларни тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  жамият манбасига асосланиб.

Тақдимотда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти,  масъул таркибий бўлималар ходимлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

2018 йил Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Россиянинг электровоз ишлаб чиқариш заводида тайёрланган иккита уч секцияли 3ЭС5К «ЕРМАК» электровозини олиб келинган эди.

 Ушбу ҳамкорлик доирасида яна бешта 3 секцияли «ЕРМАК» электровозини олиш бўйича шартнома имзоланди.

 Бугун ана шу электровозларнинг иккитаси олиб келинди. Йил охирига қадар яна учта электровоз олиб келиниши кутилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» локомотив паркини янгилаш бўйича қатор самарали ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, 2004 йилдан буён Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Хитойнинг Чоджоу ҳамда Далян электровоз ишлаб чиқариш заводларидан 49 та “Oʼzbekiston” сериали замонавий юк ва йўловчи ташувчи локомотивлар харид қилинган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматидан маълум қилишларича, ушбу электровозларнинг тортиш кучининг барча тизимлари олдингилардан фарқли тарзда электрон бошқарувга ўтказилган. Шунингдек, тоғ шароитида ҳам оғир юк поездларни тортишга мўлжалланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net