Ўзбекистон солиқ тизимида халқора тажриба

04.02.2020 17:06

ТОШКЕНТ, 4 февраль, /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Жаҳон банки ваколатхонаси ҳамкорлигида солиқ хизматчилари учун ўқув семинари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ва Жаҳон банки миссияси солиқ тизимини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича техник ёрдамнинг навбатдаги босқичи доирасида ҳамкорлик қилмоқда.

Ўқув семинарида Жаҳон банки ваколатхонаси вакили Жон Роач кўчмас мулк ва қурилиш соҳасидаги аудитнинг батафсил таҳлилини тақдим қилди. Мутахассислар ушбу соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни таҳлил қилди ва вазиятларни ўрганиш усуллари билан танишди.

Тадбир солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ қатор мавзуларни қамраб олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net