Ўзбекистон Савдони соддалаштириш глобал дастурида иштирок этади

16.02.2021 10:46

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Давлат божхона қўмитасида Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Оливье Шав билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қўмита маълумотига кўра,  Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов  элчига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ташқи савдони янада либераллаштириш, унинг очиқлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди. Божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштирилаётгани, уларни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, дипломат Ўзбекистонда ташқи савдо ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда ыўмита раиси ва элчи томононидан илк бор Савдони соддалаштириш глобал дастурининг расмий ҳужжатлари  имзоланди.

Мазкур дастур Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташқи савдо соҳасида юксак салоҳиятга эга бўлган ривожланаётган давлатлар фаолиятини халқаро савдо соҳасидаги стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда экспорт, импорт ва тижорат товарларининг ҳаракатланиши соҳасида тажрибаларини оширишга қаратилган. Ҳужжат Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилади.

Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби  Кунио Микуриа 2019 йилнинг март ва ноябрь ойларида малакатимизга ташрифи давомида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон томонига Савдони соддалаштириш глобал дастурига аъзо бўлиш таклифини билдирган эди.

2020 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасида халқаро даражада эътироф этилган ҳужжатлар - Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича Киото Конвенцияси ва Вақтинча олиб кириш бўйича ?станбул Конвенциясига қўшилгани республикамиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистоннинг мазкур дастурда иштироки ҳам келгусида республиканинг ташқи савдо соҳасидаги салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net