Ўзбекистон-Россия: ўзаро инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига янгича нигоҳ

17.09.2020 13:41

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Халқаро бизнес-марказида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Россия тадбиркорлари ва давлат тузилмалари вакилларидан иборат бизнес миссиясининг раҳбари сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси ?горь Шувалов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабарига кўра, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини таъкидлади ва турли даражадаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш орқали иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга содиқ эканликларини билдирди.

“ВЭБ.РФ” кўмаги билан бугунги кунда Ўзбекистонда энергетика, металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 3,5 млрд. еврони ташкил этадиган 24 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

“ВЭБ.РФ” раҳбарияти икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигининг кўп қиррали хусусияти ва ишбилармонларнинг шериклигини мустаҳкамлаш, илғор саноат технологияларини жорий этиш ва барқарор кооперацион алоқаларини ўрнатиш учун кенг имкониятларни таъкидлади.

Учрашув давомида инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришга ва пандемия шароитида икки мамлакат иқтисодиётларининг биргаликда ишлаш нуқталарини аниқлашга қаратилган мулоқотни ривожлантиришга ўзаро тайёрлик, шунингдек, ёқилғи-энергетика, тоғ-кон, фармацевтика, машинасозлик тармоқларида, шаҳар инфратузилмаси, туризм, ахборот-коммуникация технологиялари ва транспортни ривожлантириш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувдан сўнг “Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ва қўшма лойиҳалари” мавзусида Ўзбекистон-Россия “давра суҳбати” бўлиб ўтди. ?штирокчилар ишлаб чиқилаётган қўшма инвестициявий лойиҳаларни, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш ва бизнес ҳамкорлигини ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Давра суҳбатида Россия томонидан Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги, “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси, “Россия экспорт маркази” АЖ, “BMB NRC AGROLOGISTICS”, “Силовые машины”, “Ростех”, “КамАз”, “Трансмашхолдинг”, “МетПром”, “Уралмашзавод”, “Газпромбанк” каби Россиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарияти ва Ўзбекистон томонидан - вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ва бизнес вакиллари иштирок этди.

“Давра суҳбати”да Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида инвестициялар, технологиялар ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликнинг юқори ривожланиш динамикаси ва кўлами таъкидланди, хусусан, “Силовые машины” АЖ айни пайтда Сирдарё ва Фарҳод гидроэлектростанциялари электр блокларини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширмоқда ва “Ростех” Давлат корпорацияси билан биргаликда Ўзбекистонда машҳур “КамАз” юк ташиш автомобилларини йиғиш ўзлаштирилди.

Анжуман давомида, шунингдек Россия бизнес ҳамжамияти вакиллари ўз компанияларининг технологик ва инвестициявий салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиб, Ўзбекистонда фаолиятни ривожлантириш истиқболлари ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги логистикаси, металлургия, транспорт ва таълим соҳаларида аниқ лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқишда ҳамкорликни янада кучайтириш механизмлари юзасидан фикр алмашилди. Энг устувор тармоқлар ва соҳаларда аниқ келишувларга эришишга қаратилган амалий ҳаракатлар шериклар томонидан келишиб олинди.

“Давра суҳбати” якунида “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ ўртасида Россия банкининг молиявий хабарлар узатиш тизимида электрон хабарлар билан алмашиш шартлари тўғрисида битим ҳамда “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси ва “KAMAZ ASIA LEASING” МЧЖ ҚК ўртасида “KAMAZ” маркали автомобиль ва махсус техника сотиб олишни молиялаштириш учун кредит шартномаси имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net