Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик вакиллари фаолиятининг асосий устувор йўналишлари муҳокама қилинди

17.01.2021 12:33

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?ТСВ маълум қилишича, тадбирда дипломатик миссиялар раҳбарлари фаолиятининг 2020 йил якунлари таҳлил қилинди ва 2021 йилга мўлжалланган вазифаларининг асосий устуворликлари кўриб чиқилди. Учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи ишлар вазирлиги тизимини ўз ичига олган тегишли комплекси раҳбарияти иштирок этди.

Ҳар бир дипломат ишига инвестиция ва ташқи савдо соҳаларида амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган натижаларга урғу берган ҳолда баҳо берилди.

Ҳамкор мамлакатлар билан муносабатларнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияларини ишлаб чиқишда иқтисодий компонентнинг устуворлиги қайд этилди. Шу муносабат билан дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича янги механизмларини ишлаб чиқиш ва маҳаллий экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган халқаро аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли тадбирларга тайёргарликнинг бориши алоҳида тартибда кўриб чиқилди - уларни юқори савияда ташкил этиш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Учрашув якунлари бўйича дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига белгиланган вазифаларни юқори сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича ишларни фаоллаштиришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net