Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

07.03.2020 11:54

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Транспорт вазирлиги манбасига таяниб.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган «Очиқ осмон» режимидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида Томонлар амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар.

Музокаралар якунида иккала Томон ҳам давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди ва тегишли баённомани имзолади.

Музокаралар натижалари, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси ва БAA ўртасида иқтисодиёт, маданият, сайёҳлик ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net