Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Туркия бизнеси вакиллари билан қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари

28.07.2020 12:00

ТОШКЕНТ, 28 июль. /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов душанба куни Туркия компаниялари ва тижорат ташкилотлари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Музокаралар чоғида томонлар жорий ҳамкорликнинг бунги ҳолати ҳамда яқин келажакда уни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилдилар.  Шунингдек, қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш доирасида мавжуд масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Туркия «Халқ банки» нинг бош директори О.Арслан билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида банкнинг Ўзбекистон бозорида фаолиятини ташкил этиши учун имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, Туркия «Халқ банки»нинг Ўзбекистон тижорат банклари акцияларининг давлат улушини хусусийлаштиришда иштирок этиш истиқболлари, Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон банкларига кредит линияларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

«Акса Энерджи» компанияси бош директори Ж.Казанжи билан бўлиб ўтган учрашувда эса Тошкент вилоятида умумий қиймати 60 миллион АҚШ долларга тенг 240 МВт қувватли иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси ва уни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, электроэнергетика соҳасида ишлаб чиқаришга ҳамда меҳмонхона бизнесидаги лойиҳаларни амалга оширишга компанияни жалб қилиш орқали инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Туркиянинг етакчи компанияларидан бири — «Дженгиз Холдинг» компанияси директорлар Кенгаши раиси М.Дженгиз билан ўтказилган мулоқот давомида қурилиш, энергетика, фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳалари, авиация ва туризм тармоқлари, шунингдек, суғурта фаолияти соҳасида инвестиция ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, «Дал Текник Макина» компаниясининг Кузатув Кенгаши раиси Д.Дал билан  бўлиб ўтган суҳбат чоғида туркиялик инвесторнинг Ўзбекистондаги юқори технологик лойиҳаларни амалга оширишдаги муваффақиятли тажрибаси қайд этилди.

Маълумот учун: «Дал Текник Макина» компанияси ҳозирги кунга қадар мамлакатимизда «Ангрен» Э?З ҳудудида қиймати 17 миллион АҚШ долларига тенг металлни қайта ишлаш лойиҳасини, шунингдек, Жиззах вилоятида 10 миллион АҚШ долларига тенг цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширди.

Учрашув давомида ушбу корхоналарнинг жорий операцион фаолияти билан боғлиқ масалалар биргаликда таҳлил қилинди. Мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда ҳалэтиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

 Ташриф давомида Сардор Умурзоқав «Агарта текстиль» тўқимачилик компанияси асосчиси Н.Йилдиз билан ҳам музокаралар ўтказди. Музокаралар давомида Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиш орқали инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу эса жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган таниқли брендлар остида юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Маълумот учун: «Агарта текстиль» компанияси 1970 йилда ташкил этилган. 1976 йилдан бошлаб компания «Хира текстиль» номи билан фаолият юритиб, «Enrico»,  «Marinelli», «Lacoste», «Nautica», «Marco» «Moralli» каби дунёдаги энг йирик бренд компаниялари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Туркиянинг 48 та вилоятидаги 120 та франчайзинг қаҳвахонасини ўз ичига олган «Каҳве дияри» компанияси асосчиси Э.Узеген билан учрашув ҳам самарали бўлди. Туркия томони Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди ва шу муносабат билан бўлажак ўзбекистонлик шериклар билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Туркиялик ишбилармонлар билан бўлиб ўтган учрашувлар якунида барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон бозорида турк капиталининг мавқеини мустаҳкамлашга йўналтилтирилган келгусидаги амалий чоралар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net