Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Россия иқтисодий ривожланиш вазири билан учрашувида кўп қиррали иқтисодий ҳамкорликн

20.08.2020 10:40

ТОШКЕНТ, 20 август. /«Дунё» АА/. Кеча Москвада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кун тартиби доирасида мавжуд келишувларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, уни жадаллаштириш механизмлари, шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари таҳлил қилинди. ?кки мамлакат иқтисодиётларининг юқори даражада ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда томонлар қўйилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш учун конструктив мулоқотни ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг жорий йил сентябрь ойига белгиланган йиғилишини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, мавжуд масалаларни ўрганиш ва инвестиция, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, транспорт, молиявий ва минтақалараро ҳамкорлик, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида тегишли битимларни тайёрлашни ниҳоясига етказиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг айрим йўналишлари бўйича кичик комиссиялар йиғилишларини видеоконференция орқали ташкил этишга келишиб олинди.

Ҳар икки мамлакат ҳукуматларининг ўзаро савдо ҳажмининг барқарор ўсишини сақлаб қолишга содиқлиги таъкидланди ва шу муносабат билан томонлар икки давлат ҳудудлари орқали тўсиқсиз юк ташишни таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни шунингдек, савдо-сотиқни ошириш ва диверсификация қилиш имконини берадиган тариф ва нотариф тартибга солиш усулларини бирлаштиришнинг истиқболли механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давом этишга келишиб олдилар.

Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши жараёнида Россия томонидан кўрсатилаётган ёрдам, хусусан, жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган ЖСТга кириши бўйича ?шчи гуруҳининг 4-йиғилиши давомида амалга оширилган конструктив ҳамкорлик, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида кўрсатилган техник кўмак юқори баҳоланди.

Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорликнинг асосий мўлжаллари ҳамда кўп қиррали иқтисодий шерикликни кенгайтириш бўйича биринчи даражали вазифалар белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net