Ўзбекистон раислигида МДҲ ?қтисодий кeнгашининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди

30.06.2020 11:49

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси раислигида видеоконференцалоқа шаклида Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги ?қтисодий кенгашининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирда МДҲ иштирокчи мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг ўринбосарлари, иқтисодий йўналишдаги вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, МДҲ ?жроия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашув давомида МДҲ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва СОВ?Д-19 пандемияси салбий оқибатларини минималлаштириш бўйича эҳтимолий коллектив чоралар ҳақида фикр алмашдилар.

Москва шаҳрида Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудида МДҲга аъзо давлатларнинг кўргазма-савдо марказларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот эшитилди.

Тадбир якунида иқтисодиёт, молия, транспорт, соғлиқни сақлаш, ветеринария ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 15 та қарор қабул қилинди.

Хусусан, Халқаро ташишларда транспорт хавфсизлигини таъминлаш стратегияси, саратон касаллигига қарши курашиш, интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, ҳамда ветеринария соҳасидаги ҳамкорлик концепцияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режалари лойиҳалари маъқулланди.

Томонлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ?қтисодий Кенгашининг навбатдаги 87-йиғилишини 2020 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилишини қўллаб-қувватладилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net