Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири нуфузли конференцияда маъруза билан иштирок этди

12.05.2022 15:35

ТОШКЕНТ, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Европа минтақавий конференцияси 33-сессиясида онлайн форматда ўз маърузаси билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра,  бу йилги конференцияга Польша  мезбонлик қилмоқда.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ушбу минтақавий конференция расмий форум бўлиб, унинг доирасида Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо барча мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа юқори даражадаги расмийлари озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилиши асносида минтақанинг озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишади.

Вазир Жамшид Ходжаев ўз маърузасида Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий конференциясининг 32-сессияси якунлари  ҳақида ҳам атрофлича тўхталди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири 2020 йил ноябрь ойида мазкур конференциянинг 2022 йилгача раиси этиб сайланган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net