Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 32 миллиард доллардан ошди

25.07.2020 10:07

ТОШКЕНТ, 25 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг расмий захира активлари ҳажми 32,3 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда  «Дунё»  АА мухбири  Марказий банк манбасига асосланиб.

Олтин-валюта захираси 2020 йил бошидан деярли 11 фоизга ўсган ва тахминан 20 ой давомида импортни молиялаштиришга етади, дея маълум қилинади Марказий банк статистикасида.

Ҳисоб-китобга кўра, жами 32,331 миллард долларли захира ҳажмидан 19,482 миллиард долларни олтин ташкил этади. Шу билан бирга, хорижий валютадаги захира активлар 12,484 миллиард долларга тенг. Қолган 364,9 миллион доллар эса СДР (махсус қарз олиш ҳуқуқлари — Халқаро валюта жамғармасининг халқаро захира ва тўлов воситаси) дан иборат.

2020 йилнинг бошидан Ўзбекистон расмий захира активлари ҳажми қарийб 11 фоизга ўсган (1 январь — ,172 миллиард ва 1 июль — ,331 миллард).

Маълумот учун, Марказий банк халқаро захираларни ҳисоблаш методикасини Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритади. Халқаро захираларнинг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net