Ўзбекистон мева-сабзавотларининг Латвияга экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

19.05.2020 10:42

Р?ГА, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси вакиллари «Auglu Serviss» савдо белгисига эга бўлган SIA «Lietas MD» компанияси раҳбарлари – Абомс Дзинтарс ва Янсон Арвис билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Компания янги мева-сабзавотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади ва Латвия бозорида ушбу турдаги маҳсулотларни сотиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. «Stockmann», «Elvi» ва «SKY» каби таниқли чакана савдо тармоқлари унинг доимий мижозларидир. Компания мева ҳамда сабзавотларни сақлаш учун музлатгичлар, шунингдек, уларни харидорларга ўз вақтида етказиб бериш учун махсус вагонларга эга, ўз интернет-дўкони орқали маҳсулот савдосини ҳам ташкил қилиб келади.

Таъкидланганидек, Латвия компанияси Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилиш бўйича тажрибага эга. ?шбилармонлар сўзларига кўра, мамлакатимизнинг қулай иқлим шароити ва унумдор тупроғи юқори сифатли сабзавот ва полиз экинларини етиштириш имконини беради. Мамлакатимиздан экспорт қилинадиган ҳосил таъми ва инсон саломатлиги учун фойдали витаминларга бойлиги билан бошқа минтақаларда етиштириладиган мевалардан фарқ қилади.

Тадбирда қисқа вақт ичида Ўзбекистон мева-сабзавот саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун барча шароит мавжудлиги қайд этилди. Шу билан бирга, республикада халқаро сифат стандартларини жорий қилиш, сертификатлаш ва қадоқлаш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги билдирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорларидаги ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Латвия компанияси вакиллари ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Учрашув сўнгида амалий натижаларга эришиш мақсадида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net