Ўзбекистон мева-сабзавотларини ?талияга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

27.05.2020 10:12

Р?М, 27 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Римдаги элчихонаси томонидан «SOP» ?талия компанияси директори Джузеппе Л’Аббате, «AQ International» президенти Сальво Каччола ва тадбиркор Бруно Томмазини иштирокида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуман чоғида Ўзбекистоннинг ?талиядаги элчиси Отабек Акбаров республикамиз ҳудудидаги иқлим шароити ва қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлиги, хорижлик ишбилармонлар фаолияти учун яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди. Маҳсулотларни чет элга экспорт қилишда тақдим этилаётган имтиёзларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида Ж.Л’Аббате Ўзбекистонда агробизнесни ташкил этишдаги имкониятларга юқори баҳо берди. Унинг таъкидлашича, ?талиянинг ҳар бири ҳудуди ўзига хос шарт-шароитга эгалиги боис жойларда у ёки бу турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Барча ҳудудларда барқарор иқлимга эга Ўзбекистон билан эса ушбу йўналишда ҳамкорлик учун катта истиқболлар мавжуд.

?талия тадбиркорлари халқаро ҳамкорлик соҳасида тўпланган тажриба ва йирик озиқ-овқат дўконлари тармоқлари билан алоқалари тўғрисида маълумот берди.

«SOP» компанияси Ўзбекистоннинг помидор, узум, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Музокараларда, шунингдек, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхона ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Яқин муддатда Ўзбекистондаги манфаатдор тадбиркорлар билан онлайн-музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ж.Л’Аббате Covid-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар олиб ташланганидан сўнг Ўзбекистонда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, шунингдек салоҳиятли шериклар билан амалий учрашувлар ўтказиш учун мамлакатга сафар қилишни режалаштирганини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net