Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари БАА савдо расталарини забт этмоқда

06.07.2020 14:13

ДУБАЙ, 6 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонасида “Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликларига меваларни экспорт қилишни рағбатлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Тадбирда “PAF Fruit and Vegetables Trading LLC” компанияси бошқарувчи директори Муҳаммад Зухди (кўп йиллар давомида Африка мамлакатларидан БААга мева-сабзавот маҳсулотлари импортини йўлга қўйган), “Ittihad” ҳамда “IC” транспорт-логистика компанияси вакиллари Б.Сидиков ва Р.?брагимовлар ҳамда “Bonapreza” дистрибьюторлик компанияси раҳбари С.Сафаров (БААда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспортчиси) иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг БАА ва минтақа мамлакатларига экспортни ривожлантиришга қаратаётган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, экспортчи ва транспорт-логистика фаолияти билан шуғулланадиган компания вакилларига тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди, “ишлаб чиқарувчи – юк ташувчи – дистрибьютор – якуний истеъмолчи” занжирида ўзаро ҳамкорликни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида “PAF Fruit and Vegetables Trading LLC” ва “Bonapreza” компаниялари Бирлашган Араб Амирликлари бозорларига Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net