Ўзбекистон, Мексика ва АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

16.02.2022 14:38

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. «BMB Trade Group» компанияси раҳбари Бекзод Маматқулов Америка ва Мексика савдо палатасининг савдо миссияси делегацияси раҳбари Маурисио Монрой билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган миссия делегацияси логистика, савдо ва инвестиция лойиҳаларига ихтисослашган йирик компаниялар вакилларидан иборат.

Музокаралар давомида АҚШ ва Мексиканинг Ўзбекистондаги қўшма сармоявий ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда савдо ҳажмини кенгайтириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра,  Бекзод Маматқулов савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида, АҚШ ва Мексика бозорларида юқори талабга эга бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ва заъфарон экспортини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

АҚШ ва Мексика ишбилармон доиралари вакиллари жаҳон бозорини муваффақиятли забт этиб келаётган «BMB Za’faron» миллий брендининг сифатли заъфарон маҳсулотига алоҳида қизиқиш билдирди.

Учрашувда Маурицио Америка-Мексика савдо палатаси «BMB Trade Group» компанияси манфаатдор ишбилармон доиралари билан алоқаларни қисқа вақт ичида ўрнатиш учун барча мавжуд ресурсларни тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишбилармонлик руҳида ўтган бўлиб, эришилган келишувлар Ўзбекистон, Мексика ва АҚШ ишбилармон доиралари ўртасида барқарор ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатиш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net