Ўзбекистон мебель ишлаб чиқарувчилари Туркия тажрибаси билан танишди

26.02.2021 09:58

АНҚАРА, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров бошчилигидаги мебель ишлаб чиқарувчилар делегацияси Туркияда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, мазкур амалий  ташриф Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевнинг жорий йил 8-10 февраль кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси доирасида амалга оширилди. 

 Туркия экспортчилари ассамблеяси бош котиби ўринбосари Йигит Тўфон билан суҳбат давомида экспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва  икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди. Мамлакат ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси, Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлар кенгаши раиси ?ззет Экмекчибаш билан мулоқотда инвестициявий ва тижорий алоқаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар 2021 йил давомида ишбилармон доираларининг ўзаро ташрифлари ва қўшма бизнес-форумлар ташкил этишга келишиб олди.

Туркия Эксимбанкида уюштирилган учрашувда инвестициявий ва экспорт фаолиятини молиялаштириш механизмлари хусусида сўз юритилди. Тадбирда банк вакилларига Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси қошида ташкил қилинган «Uzexim Capital» молиявий институти орқали факторинг амалларини молиялаштириш, Тошкент вилоятида ташкил қилинаётган саноат ҳудуди инфратузилмасини ташкил қилиш ва ҳудудда инвестициявий фаолиятни молиялаштиришни кенгайтириш таклифлари билдирилди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Бурса вилояти ?негўл шаҳридаги «МАSКО» мебелчилар шаҳарчаси ҳамда «Гебзе» уюшган саноат зонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф мобайнида ўтказилган учрашувлар натижасида қатор  келишув битимлари имзоланди. Унга кўра, ҳамкорликда мебель ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини қўллаб қувватлаш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш, соҳага тўғридан-тўғри сармоялар жалб қилиш  режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net