Ўзбекистон Латвиянинг йирик савдо тармоқлари билан ҳамкорликни ривожлантиради

25.05.2020 16:18

Р?ГА, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонасида «Maxima Latvija» компанияси бош ижрочи директори В. Троицин билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир аввалида меҳмонларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Мамлакатда савдони эркинлаштириш, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

В.Троицин «Maxima Latvija» Литванинг «Vilniaus Prekyba» компанияси томонидан бошқариладиган «Maxima Grupe» тузилмасига киришини маълум қилди. Ушбу гуруҳ Литва, Латвия, Эстония, Польша ва Болгариядаги 520 чакана савдо марказларини ўз ичига олган. Шунингдек, у Шарқий Европадаги қатор йирик дорихоналар ((Euroapotheca) тармоғи, қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмлари дўконлари (Ermitažas) ҳамда кўчмас мулк компанияларига эгалик қилади.

«Maxima Latvija» — Латвия чакана савдоси иштирокчилари орасида муҳим ўрин тутади. У мамлакат бўйлаб 168 та савдо нуқтасига ва  бозорларда 27 фоиз улушга эга. «Кенг тармоқ, юқори сифатли маҳсулотлар, бой ассортимент, арзон нархлар харидорлар эҳтиёжларини қондириши мумкин», — дейди «Maxima Latvija» раҳбари. Унинг сўзларига кўра, компания тасарруфидаги «Barbora» онлайн-дўкони ҳам муваффақиятли ишламоқда.

Мазкур компания ҳозир мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва қуруқ меваларни Ўзбекистон билан ишлайдиган Латвия компаниялари орқали сотиб олмоқда.

В.Троицин нарх, сифат, сертификатлаш, қадоқлаш, этикетлаш ва бошқа параметрларга алоҳида эътибор бериш зарурлигини инобатга олган ҳолда, маҳсулотлар экспорти бўйича тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш имкониятларини чуқур ўрганишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон томони қандолат маҳсулотлари, шарбатлар, тўқимачилик буюмлари ва бошқа товарларни етказиб бериш истиқболларини ўрганиб чиқиб, маҳсулот турларини диверсификация қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Яқин кунларда «Maxima Latvija» компаниясининг экспорт бўйича мутасаддилари ва ўзбекистонлик экспорт қилувчилар ўртасида видео-режимда музокараларни ташкил этишга келишилди. Шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларининг Латвия бозоридаги савдосини кўпайтириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net