Ўзбекистон компаниялари “Aquatherm Baku-2021” халқаро кўргазмасида иштирок этди

23.10.2021 10:40

БОКУ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 20-22 октябрь кунлари Боку шаҳрида “Aquatherm Baku-2021” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбирда дунёнинг 17 мамлакатидан сув ва энергия таьминоти, канализация, иситиш, сунъий иқлим ҳосил қилиш, вентиляция, сантехника ва сув ҳавзаларини жиҳозлаш соҳаларида кенг қўлланиб келадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган 279 етакчи компания қатнашди.

Кўргазмада мамлакатимиздан “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига аъзо 5 та корхона 20 дан ортиқ маҳсулотини тақдим қилди. Ўзбекистонлик саноатчилар Озарбайжон ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказди. Эътиборга сазоворли томони шундаки, мулоқотлар чоғида Озарбайжон томони Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни маҳаллий бозорга етказишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар натижаларига кўра, «INTEGRAL GROUP» билан телевизорлар экспорти бўйича, «STP GLOBAL CABLE» билан мис симлари, «BRT METER» билан сув ҳисоблагичлари, «BUXAR MUHANDISLIK» билан сув насослари, «NEWCOND» билан саноат кондиционерлари, «AZNOF» билан қурилиш учун кондиционер ва фанкойллар, «BEST TEXNIK» корхонаси билан турли ўлчамдаги сув насослари етказиб бериш масалаларида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net