Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш соҳасидаги Хитой тажрибаси билан танишмоқда

28.01.2021 11:01

ПЕК?Н, 28 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Хитойда Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро марказ ўртасида онлайн «давра суҳбати» бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Тадбир Ўзбекистоннинг Хитой элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

«Давра суҳбати» иштирокчилари ўзлари орттирган тажриба ҳамда  икки мамлакатнинг камбағалликни қисқартириш соҳасидаги устувор вазифалари юзасидан ўзаро фикр алмашди. Бунда Ўзбекистон ва Хитойда пандемия шароитларида тизимли асосда қабул қилинаётган амалий чора-тадбирлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  

Мулоқотда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш муаммосига устувор даражада сифати эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат парламентига Мурожаатномасида таъкидлаганидек, 2021 йили камбағалликни қисқартириш ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад бўлади.

Шу муносабати билан Ўзбекистонда мажмуавий ёндашувлар ва янгича услублар қўлланилмоқда. Улар фақат ижтимоий ҳимоянигина эмас, балки таълим, соғлиқни сақлаш, касбий тайёргарлик, тоза ичимлик суви, энергия ресурслари ва йўл инфратузилмаси таъминоти сингари соҳаларни ҳам қамраб олади. 

Хитойда Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро марказ вакиллари ўзларининг илмий-амалий тадқиқотлар тайёрлаш, тренинглар ўтказиш ва тажриба алмашиш бўйича дастурлар ҳамда камбағалликни қисқартириш соҳасида хорижий мамлакатлар билан лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш фаолиятига доир маълумотларни ўртоқлашдилар. Хитойлик мутахассислар эпидемиология вазияти яхшиланганидан сўнг ўзаро сафарларни ташкил этиш асносида юқорида қайд этилган йўналишларда ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини маълум қилди.  

“Давра суҳбати” чоғида камбағалликни қисқартириш соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин томонидан эришилган келишувларга мувофиқ, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мазмунан янада бойитиш учун кўмаклашишга даъват қилингани қайд этилди.

Томонлар Ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзолашга, шунингдек, яқин йилларга мўлжалланган қўшма амалий тадбирлар режасини қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net