Ўзбекистон жорий йилда дунёнинг 181 давлати билан савдо қилди

21.12.2021 13:40

ТОШКЕНТ, 21 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон жорий йил дунёнинг 181 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширди, хусусан, энг катта кўрсаткич Хитой (17,7 фоиз), Россия (17,4 фоиз), Қозоғистон (9,3 фоиз), Туркия (8 фоиз), Корея Республикаси (4,4 фоиз), Қирғизистон (2,2 фоиз) ва Германия (1,8 фоиз) билан бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, МДҲ давлатларининг ташқи савдо айланмасидаги улуши 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркибида салмоқли улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди, энг кам улуш эса Сурхондарё вилоятида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37 миллиард 940,5 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net