Ўзбекистон Жаҳон савдо тизимига интеграциялашиш жараёнида янги имкониятлардан фойдаланмоқда

26.12.2021 12:17

ТОШКЕНТ, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши мамлакат иқтисодиётининг жозибадорлиги, савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳитини янада ошириш учун янги имкониятлар яратади.

Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзо бўлиши юзасидан аризаси 1994 йил декабрь ойида тақдим этилган бўлиб, ўша йилнинг ўзида Ташкилот Бош кенгаши томонидан мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши бўйича ?шчи гуруҳ ташкил этилган.

Бугунги кунгача ушбу ?шчи гуруҳи томонидан 4 марта йиғилиш ўтказилган (2002 йил июль, 2004 йил июнь, 2005 йил октябрь ва 2020 йил июль).

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг қайта тикланиши вазифасига алоҳида эътибор берилди.

ЖСТ Бош кенгашининг қарорига мувофиқ, 2018 йил июль ойида Корея Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Жи-а Пэк Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича ?шчи гуруҳ раиси этиб тайинланди.

2019 йил июль ойида ЖСТ Котибиятига Ўзбекистоннинг Ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандуми ва республикамиз ташқи савдо тизимининг турли жабҳаларини қамраб олувчи қатор қўшимча ҳужжатлар юборилди.

2019 йил 7 июль куни, 15 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ?шчи гуруҳнинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш республикамизнинг ушбу Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг қайта тикланиши сифатида тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Музокараларнинг қайта тикланиши давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- ЖСТ билан ишлаш бўйича ?доралараро комиссия таркиби тасдиқланди ва унинг низоми, тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Музокаралар гуруҳи ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш учун алоҳида йўналишлар доирасидаги 9 та ишчи гуруҳ ташкил этилди;

- ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ЖСТ билан ҳамкорлик учун масъул вазир ўринбосари лавозими ҳамда ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси ташкил этилди;

- Вазирлик томонидан ЖСТ Котибияти билан фаол ва самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди;

- ЖСТда Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши бўйича ?шчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. ?шчи гуруҳ таркибига Ташкилотга аъзо 44 та давлат вакиллари киритилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши мамлакат учун қатор янги имкониятлар яратади. Хусусан:

- иқтисодиётнинг жозибадорлиги ошади, мамлакат савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳити юксалади;

- ЖСТга аъзо давлатлар (164 та мамлакат) билан тенг ҳуқуқлилик асосида ўзаро савдо-иқтисодий муносабатлар янада ривож топади;

- экспортни диверсификация қилиш ва янги ташқи бозорларига чиқиш имкониятлари кенгаяди;

- чет эл инвестицияларини фаолроқ жалб қилинади ва янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади;

- халқаро стандартлар Ўзбекистонга кенгрок кириб келади, шу орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва уларнинг рақобатбардошлиги таъминланади, яъни маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармонлар томонидан дунё бозорларида чет эл маҳсулотлари билан рақобат қила оладиган юқори сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишга қулай имкониятларни яратилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net