Ўзбекистон – ?талия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

28.04.2020 14:20

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ?талия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Л.Ди Майо билан икки мамлакат ўртасида инвестиция, савдо-иқтисодий ва молия-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз иқтисодиётининг ўзаро боғлиқ экани, инновацион ечимларни қўллаш орқали икки томонлама келишувларни амалга ошириш учун зарур шароит яратилаётгани таъкидланди.

Қайд этилганидек, ҳукуматлар ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида янгиланган битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади. Ушбу ҳужжатни имзолаш Ўзбекистон – ?талия тадбиркорларининг ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Мулоқотда икки мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг саноат кооперацияси салоҳиятига юксак баҳо берилди. ?талия саноат компаниялари кўп йиллик анъаналари ва тажрибасини мамлакатимиз иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мебель, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, металлургия, энергетика, тиббиёт ва виночилик каби тармоқларда қўллаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Бу борадаги вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда ?талия саноат корхоналари конфедерацияси ваколатхонасини очиш таклиф илгари сурилди. Бу икки мамлакат инвестор ва тадбиркорларига лойиҳаларни бажаришда амалий ёрдам кўрсатишга имкон беради.

Тадбирда таъкидланганидек, икки давлатнинг товар айланмаси ҳажмида барқарор ўсиш кузатилмоқда. 2019 йилда ўзаро маҳсулот айирбошлаш  ҳажми 31,7 фоизга ўсди. 2020 йилнинг биринчи чорагида эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 37,4 фоиз ортди.

Томонлар ушбу йўналишдаги имкониятларни янада ошириш мақсадида миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб бориши учун қўшимча қулайликлар яратиш, мутасадди идоралар мутахассисларининг Ўзбекистон маҳсулотларини Европа ?ттифоқи божхона, фитосанитар ва карантин назорати талабларига мослаштириш бўйича техник маслаҳатлашувлари ўтказиш кераклиги билдирилди. ?кки мамлакат хўжалик субъектларининг савдо уйларини очишни қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, ?талиянинг «Юникредит», «?нтеза Санпаоло», «УБ? Банк» каби банклари ва бошқа молиявий муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва уни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

?талия томони Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш жараёнини ижобий баҳолади. Хусусан, Европа ?ттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини мувофиқлаштириш ҳамда уни имзолаш, Ўзбекистоннинг «GSP+» имтиёзлар тизимида бенефициар-мамлакат мақомига эга бўлишини таъминлаш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасидаги хатти-ҳаракатлари эътироф этилди. ?талия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ушбу масалалар бўйича Ўзбекистонга маслаҳат ва техник кўмак тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар чоғида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш борасида аниқ таклифлар ўрганиб чиқилди. Натижада Тошкентда Пиза университети филиалини очиш, Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан «Саннио» университети ўртасида Тиббий биоинженерия йўналиши бўйича қўшма факультет очиш, Тошкент шаҳрида ?талия дизайн марказини ташкил қилиш ва Самарқанддаги «?пак йўли» туризм халқаро университети ўқув жараёнига ?талиянинг илғор таълим дастурларини татбиқ этиш бўйича ҳамкорликка келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net