Ўзбекистон ишбилармонлари Россиянинг Бизнес-навигатор порталидан фойдаланишлари мумкин

21.02.2020 11:30

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ?қтисодиёт ва саноат вазирлигида Россия Федерациясининг Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш федерал корпорацияси бош директори A.Браверман бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Федерал корпорация МДҲ давлатлари билан кичик ва ўрта тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш масалаларида фаол ҳамкорлик қилади. Ушбу корпорация билан шерикликни йўлга қўйиш мақсадида 2019 йилнинг ноябрь ойида ?қтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида меморандум имзоланган эди.

?қтисодиёт ва саноат вазири Б.Хўжаев ҳамда вазир ўринбосари – ?қтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Г.Маматқулов билан мулоқотда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди. Федерал корпорация вакиллари томонидан кичик ва ўрта корхоналар учун Бизнес-навигатор портали имкониятларига бағишланган  тақдимот ўтказилди.

?шчи ташриф якуни бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Унинг доирасида кичик ва ўрта корхоналар учун Бизнес-навигатор портали хизматларини Ўзбекистонда тақдим этилади. Россия билан Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашилади.

Шунингдек, ушбу “Йўл харитаси” кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун йирик компаниялар харидларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, маълумот олишда ва маркетинг соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик, бизнес жараёнини бошқаришда ўқув дастурларини амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда тажриба алмашишни ташкил этишни кўзда тутади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net