Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари e-ITEC ўқув дастурида қатнашди

25.01.2021 13:19

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлигининг бир гуруҳ вакиллари учун Ҳиндистон ҳукумати гранти асосида ташкил этилган “Саноат, инфратузилма ва барқарор лойиҳаларни тайёрлаш ва баҳолаш“ е-ITEC дастури ўтган жума куни якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотига таяниб.

12 кунлик ўқув дастури давомида Гужарат штатидаги Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти (ҲТР?) вакиллари томонидан саноат ва инфратузилма лойиҳаларини тайёрлаш ва баҳолашнинг турли жиҳатлари қамраб олинди. 22 январь куни ушбу дастурнинг якуний онлайн-тадбири бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг ривожланиш бўйича шериклик бошқармаси, ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси, ҲTР? ва Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари қатнашди.

Ҳиндистон техник иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) икки мамлакат ўртасидаги ривожланиш мақсадларидаги шерикликнинг муҳим устунидир. ITEC доирасида грант асосида ахборот ва технологиялар, кибержиноятчиликка қарши курашиш, космик тадқиқотлар, сунъий интеллект, бизнесни бошқариш, инглиз тили, ўсимликлар карантини, парламент амалиёти ва бошқа кўплаб йўналишларда ўқув дастурлари тақдим этилади. 1993 йилдан буён бундай курсларда 2 минг 400 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис қатнашган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Моди ўртасида 2020 йил 11 декабрь куни ўтказилган виртуал саммитда Ҳиндистон Ўзбекистонлик мутахассислар  ва талабалар учун ITEC дастури доирасидаги ўринлар ва Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши (ICCR)нинг ўқув дастурлари доирасидаги тўла молиялаштирилган узоқ муддатли таълим стипендияларини кўпайтиришни таклиф қилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net