Ўзбекистон – Франция: ҳамкорликдаги лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди

11.05.2020 12:31

ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА»/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов 8 май куни Франция Республикаси иқтисод ва молия вазири Б.Ле Мэр билан видеоконференция орқали музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Музокаралар давомида инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Франция Ўзбекистоннинг Европа ?ттифоқидаги энг муҳим шерикларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европага амалга оширган биринчи расмий ташрифи ҳам айнан Францияга бўлган эди.

Мулоқот чоғида ушбу ташриф давомида эришилган келишувлар ижроси доирасида франциялик ҳамкорлар иштирокида Ўзбекистонда геологик қидирув, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва туризм соҳаларида қатор стратегик муҳим лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Ўзбекистон томони Франция компанияларининг технологик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, ушбу компанияларнинг юртимизда автомобиль, бутловчи қисмлар, фармацевтика, озиқ-овқат, қурилиш, электротехника маҳсулотлари ҳамда маиший электр анжомларини ишлаб чиқариш соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этишидан манфаатдор эканини билдирди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакиллари билан музокаралар ўтказиш, янги савдо-инвестиция лойиҳалари пакетини шакллантириш мақсадида «МЕДЕФ» Франция тадбиркорлари ҳаракати вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.

Тадбирда Франция ва Европа ?ттифоқининг тегишли идоралари билан эришилган келишувлар ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Франция бозорларига кириб боришини осонлаштираётгани таъкидланди. Шу боис мавжуд товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ўзаро савдо таркибидаги маҳсулот турларини кўпайтириш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги энг фаол савдо шерикларидан бири. Мамлакатларимиз ўртасида 2019 йилда товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ортди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳам ушбу ижобий ўзгариш (+4,5 фоиз) сақланиб қолмоқда.

Франция, шунингдек, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, Франция компаниялари консорциуми иштирокида «Белдерсой-Чимёон-Нанай» умуммавсумий халқаро курортни барпо этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Музокараларда Франция томони Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, «GSP+» имтиёзлар тизимидан фойдаланиши ва Европа ?ттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ҳамда ҳамкорлик битимини имзолаш масалаларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференцияда келажакда ўзаро алоқаларни мунтазам кенгайтириш йўналишидаги ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди.

Томонлар Франция билан эришилган келишувларни сифатли амалга ошириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мутахассислар даражасида видеоконференция шаклидаги маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net