Ўзбекистон – Европа ?ттифоқи: сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича самарали ҳамкорлик

10.02.2020 13:35

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent city” меҳмонхонасида Европа ?ттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг 1-қисми якунланаётгани муносабати билан конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дастурнинг Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилган биринчи қисми учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги миллий ҳамкор ҳисобланади.

Тадбирда Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев, Европа ?ттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Марказий Осиёдаги кластери мувофиқлаштирувчиси Торстен Брецина ва бошқалар сўзга чиқди.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда амалга оширилган 1-қисм доирасидаги лойиҳалар учун Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари танланди. Ушбу ҳудудлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари тажриба майдонларида 70 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари экилди. Майдонларга замонавий томчилатиб суғориш технологияси ва кичик метеостанциялар ўрнатилди.

Мазкур участкаларга экскаватор, самосвал, мини-трактор, дизелли электр генератори ва насослар, 6 дона 20 тонналик юк ташиш машинаси, 6 дона мобил бетон қориш ускунаси ва 6 дона кран манипуляторлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Ботиометрик марказ” давлат унитар корхонасига насос станциялари ва трансформаторлар учун ўлчов ускуналари комплекти ҳамда “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясига йирик тўғонларда геологик тадқиқотлар олиб бориш учун бир қатор махсус ускуналар ва георадарлар топширилди.

Конференция якунида 1-қисм доирасидаги вазифалар муваффақиятли бажарилгани қайд этилди, иштирокчилар сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net