Ўзбекистон енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқармоқда

22.07.2020 16:12

ТОШКЕНТ, 22 июль. /«Дунё» АА/. Давлат мудофаа саноати қўмитаси мамлакатимизнинг махсус ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналаридан бири «KRAN VA MAXSUS TEXNIKALAR» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда «TARLON» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг (ЕЗА) тажриба намунасини ишлаб чиқарди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Ушбу зирҳли машиналарни ишлаб чиқаришдан мақсад миллий армиямизни юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурол ва ҳарбий техникалар билан таъминлашдан иборат.

Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

 Шуни таъкидлаш жоиз, «TARLON» ўзининг техник ва жанговар хусусиятларига кўра, етакчи хорижий давлатларнинг шу туркумдаги енгил зирҳли автомобилларидан асло қолишмайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net