Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 9 январ куни Талимаржон иссиқлик электрстанциясида иккита буғ-газ қурилмалари ишга туширилганлигини эъл

10.01.2021 15:27

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 8 январь куни иссиқлик электр ва гидроэлектрстанциялари орқали 206 миллион 400 минг киловатт-соат электрэнергияси ишлаб чиқарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шундан республика истеъмолчиларига бир суткада 207 миллион 800 (импорт ҳисобига) минг киловатт-соат электрэнергияси, 111 миллион 209 минг метр куб табиий газ, 1 минг 873 тонна суюлтирилган газ ва 9 минг 700 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилган.

8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ?ЭСнинг 2- ва 3-сонли буғ-газ қурилмаларида энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида уларнинг фаолияти тўхтатилган эди.

9 январь куни олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 900 МВт қувватга эга 2 та буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги истеъмолчилардан газ ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни унутмасликни, қўлбола иситиш мосламаларини ишлатмасликни ва электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net