Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 15 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишла

17.01.2021 12:33

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 15 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станцияларида жами 208,2 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бир кунда истеъмолчиларга 202,2 миллион киловатт-соат электр энергияси, 98,18 миллион кубометр табиий газ, 1963 тонна суюлтирилган газ ва 12 716 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

15 январь куни соат 16:30да Бухоро вилояти, Ромитан тумани, ?бн Сино фуқаролари маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи юқори босимли газ қувуридаги аварияни бартараф этиш ишлари бошланди. Шу муносабат билан 4600 хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Соат 20:50 да, таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг, газ таъминоти тикланди.

Шунингдек, жума куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари муносабати билан соат 13:00 дан 15:00 гача 4695 та хонадон ва 85 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. Таъмирлашдан сўнг газ таъминоти тикланди.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги “Учсада” МФЙнинг “Соҳил” кўчасига келтирувчи ҳамда Зангиота туманининг “Назарбек” ҳудудида жойлашган “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларига келтирувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги  сабабли,  15 январь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Учсада” МФЙдаги 70 та аҳоли хонадонларида, шунингдек, соат 13:00 дан 17:00 га қадар “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларидаги 400 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.Қарши шаҳрининг Шайхали ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида пайвандлаш ишлари олиб борилгани сабабли бугун 15 январь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Қарши шаҳрининг Равоқ, Узуннаво, Тўқманғит, Обидида Шайхали, Гулистон ва Кўчкак маҳаллалларида табиий газ таъминоти тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича сиз 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net