Ўзбекистон элчихонаси томонидан Покистон бизнес вакилларининг Қорақалпоғистонга ташкил этилган ташрифи натижасида ўзаро манфаатли ҳамк

16.01.2021 12:46

?СЛОМОБОД, 16 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасининг Қорақалпоғистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ ва Ўзбекистоннинг ?сломободдаги элчиси Ойбек Усмоновнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида «Najeeb Fibers», «Jawed Enterprises» ва «Najeeb Consultants» компаниялари эгаси, кенг тармоқли импортчи Нажиб Воҳранинг Нукусга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмон «Нукус текстиль», «Панамилк», «Шуманай Еко Тех», «Амударё текстиль», «Кентекс», «Бузтон МегаТекс» компаниялари фаолияти билан танишди, Нукус шаҳри, Шуманай, Қонликўл, Беруний туманлари ҳокимликлари раҳбарияти ва Қорақалпоғистон ташқи савдо вазири Бахитжан Ҳабибуллаев билан учрашди.

Томонлар савдо-сотиқ масалаларидан ташқари, Покистон бизнеси вакилларидан иборат гуруҳларни Қорақалпоғистонга сафарларини ташкил қилиш орқали минтақа салоҳияти билан яқиндан танишиш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар ҳамда сармоявий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди.

Нажиб Воҳранинг Қорақалпоғистонга ташрифи якунлари бўйича қатор натижаларга эришилди. Хусусан, «Шуманай Еко Текс» компанияси Покистонга 300 минг долларга тенг бўлган ип-калава етказиб бериш тўғрисидаги битимни амалга оширишга киришди.

“Кентекс” компанияси билан ип-калава савдосига доир экспорт шартномасини имзолаш, шунингдек, “Панамилк” (Нукус шаҳри) томонидан ишлаб чиқарилган пишлоқ маҳсулотларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония бозорларида сотиш билан боғлиқ маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net